Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
400 мингдан ортиқ киши ўз номига кредит ажратилишини тақиқлади
2026 йил 1 январ ҳолатига, “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланиб кредит олишни ўзига ўзи ман этган жисмоний шахслар сони 438 322 нафарни ташкил этди. Улардан 33 фоизи – аёллар.
my.gov.uz сайтидан скриншот
Шундай 292 722 нафари (67 фоиз) – эркаклар, 145 600 нафари (33 фоиз) – аёллар. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази маълум қилди.
Ўзбекистонда “Кредитга тақиқ” хизмати – одамлар фирибгарликка учрашидан қўшимча ҳимоя ва молиявий интизомга кўмаклашувчи чора сифатида, 2025 йил июн ойида ишга туширилган.
Kun.uz аввалроқ кредит олишга тақиқни қандай қилиб осон фаоллаштириш ва ўчириш мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
20:23 / 21.03.2026
Анъанавий ва исломий банк: уларнинг фарқи нимада?
14:11 / 20.03.2026
ЕИ Киевга ёрдам ваъда қилди, аммо 90 млрд евролик кредитни очмади
15:13 / 28.02.2026