Жаҳонда мудофаа харажатлари рекорд даражада ошиб кетди
2023 йилда ҳарбий харажатлар 10,4 фоизга ошиб, 2,12 триллион долларга етган. Бунга асосий сабаб сифатида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, шунингдек, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви келтириб ўтилган.
Ўтган йилда глобал миқёсидаги умумий мудофаа харажатлари 2 триллион доллардан ошиб кетган. Бу ҳақда Американинг Forecast International мудофаа технологиялари консалтинг компанияси ҳисоботида келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, 2023 йилда ҳарбий харажатлар 10,4 фоизга ошиб, 2,12 триллион долларга етган. Бунга асосий сабаблар сифатида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, шунингдек, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви келтириб ўтилган.
Мудофаа харажатларининг қарийб ярми НАТО давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Бундан ташқари, экспертлар 2030 йилгача мудофаа харажатлари янада ошиши мумкинлигини прогноз қилишмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳам мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 2023 йилда 3,2 триллион сўмга оширилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:30 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасида космик суратларга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
07:51 / 12.12.2024
АҚШда конгрессменлар 2025 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади
15:22 / 05.12.2024