Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 2023 йилда 3,2 трлн сўмга оширилди
Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 триллион сўмга (260 миллион доллар) оширилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан маъқулланган «2023 йилги давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларда сўз боради.
Қонунчилик палатаси ўзгартириш тўғрисидаги қонунни 15 декабрда, Сенат эса 20 декабрда маъқуллаган. Gazeta.uz ёзишича, мудофаа ва хавфсизлик харажатларини оширишга «ёпиқ қарор» билан қарор қилинган.
Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва бошқа ташкилотлар харажатлари 1,91 триллион сўмга ошган — 36,06 триллион сўмдан 37,97 триллион сўмга (3,07 миллиард доллар) ўсган.
Мудофаа харажатлари бошқа харажатларни камайтириш ҳисобига 3,2 триллион сўмга оширилган. Хусусан, Божхона қўмитаси ва Давлат захираларини бошқариш қўмитаси («Ўздавзахира») Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасига ўтказилиши муносабати билан харажатлар мос равишда 944,4 миллиард сўм ва 64,5 миллиард сўмга қисқартирилмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 18.12.2024
Япония келгуси йилда мудофаа харажатларини рекорд даражада оширади
00:05 / 18.10.2024
Туркия мудофаасининг харажатлари рекорд даражада ошади
00:33 / 09.10.2024
Латвия мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида банклар учун солиқ жорий этади
00:48 / 24.09.2024