Ўзбекистон | 16:58 / 25.11.2021
6063
2 дақиқада ўқилади

«Ақлли светофор», узум данагидан олинадиган мой, қуёшда зарядланувчи қурилмалар — Innoweek’дан фоторепортаж

Kun.uz ёшлари халқаро инновациялар ҳафталигида ўзбекистонликлар яратган янги қурилма ва маҳсулотлар кўргазмасидан фоторепортаж тайёрлади.

Инновацион ривожланиш вазирлигида «Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда. Kun.uz ҳафталик доирасидаги кўргазмалардан энг қизиқ лойиҳалар ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Kun.uz

Сунъий интеллект асосида ишлайдиган ақлли светофор. У қуёшдан қувват олади. Лойиҳа муаллифининг айтишича, светофор йўлдаги машиналар ҳажмига қараб, узоқ ёки қисқа муддатда машиналарга рухсат белгисини ёқиб туради. Пиёдалар йўлагига ўрнатиладиган йўл белгиси одам қадамини сезади ва одам яқинлашганда «пешеход» белгисини ёқади. Лойиҳа Хоразм вилоятининг айрим йўлларида ишга тушган.

«Тупроқ ичидан суғориш ускунаси». У томчилатиб суғоришда сувнинг ўсимлик илдизига етиб боришини таъминлайди, меъёрни сақлаб туради.

Махсар ўсимлигининг «Жиззах-1» ва зиғирнинг «баҳорикор» нави. Лойиҳа муаллифларига кўра, улар лалмикор майдонларда экиш учун серҳосил, мой чиқиши юқори, импорт ўрнини босувчи ўсимликларнинг янги навларидир.

Узумнинг «Grape in vitro» нави уруғидан олинадиган, фармацевтика тармоғида ишлатиладиган мой тури. Лойиҳа муаллифига кўра, ушбу мой экспорт учун тайёрланади, чунки унинг технологияси Ўзбекистонда йўқ. Мой анча қиммат маҳсулот ҳисобланади.

Қуёш радиацияси, шамол тезлиги ва йўналиши, ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик миқдорини ўлчаб бориш метеостанцияларининг кичик серияси.

Қуёш фотоэлектрик тизими

Ўзбек тилидаги матнни овозга айлантирувчи дастур. У дискларга юкланган. Дастурнинг телеграм боти ҳам бўлиб, исталган ўзбекча матнни овозлаштиради.

Сув иситиш қурилмаси. Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, қурилма қуёшдан заряд олади. Қуёш нури етарли бўлмаган вақтда қурилмани электр токига улаш имкони ҳам бор.

Мадина Очилова тайёрлади.
Тадбирдан репортажи.

Мадина Очилова
Муаллиф Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид