Хусусан, Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси томонидан Буюк ипак йўли ҳамда Фарғона йўли кўчаларида фрезалаш ва асфалтлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб 3 та чорраҳада «ақлли» светофорларни ўрнатиш учун ер қазиш, асфалт кесиш ва кабел ўтказиш ишлари бошланди.

Бундан ташқари, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган «Салом чойхонаси» автобус бекатини янгилаш мақсадида унинг пойдевор қисми таъмирланди.

Себзор кўчасида ҳам асфалтлаш ишлари давом эттирилиб, кўчанинг Абдулла Қодирий ва Нурафшон кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида режа асосида фрезалаш ҳамда асфалтлаш ишлари якунланди.