Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда йўллар, светофорлар ва бекатлар босқичма-босқич янгиланмоқда
11 март куни Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга қаратилган режа асосида қатор ишлар амалга оширилди.
Фото: ИИББ
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, шаҳарда ақлли светофорларни ўрнатиш ва модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. Жумладан, Чўпонота – Нурхон кўчалари кесишмасида 7 та автомобиллар ва 4 та пиёдалар учун светофор ҳамда 3 та таймер ишга туширилди. Шунингдек, Ислом Каримов – Афросиёб кўчалари кесишмасида 3 та анкер блок ўрнатилди.
Буюк Ипак йўли кўчасининг Турон, Шўртепа 2-тор, 207-мактаб олдидаги пиёдалар ўтиш жойи ҳамда Жасорат кесишмаларида асфальт қопламасини кесиш ишлари олиб борилмоқда. Қатортол 2 – Ал-Хоразмий кесишмасида кабел монтаж ишлари бажарилди. Шунингдек, Буюк Ипак йўли – Интизор, 233-уй қаршиси, Шукур Бурхонов, Моҳларойим ҳамда Ислом Каримов – Афросиёб кесишмаларида ер қазиш ва қувурлар ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, шаҳар кўчаларида жорий таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Хусусан, Яшнобод туманидаги Жарқўрғон кўчасида 1 500 кв м, Себзор кўчасида 374 кв м ва Абдулла Қодирий кўчасида 200 кв м майдонда фрезерлаш ишлари бажарилди.
Буюк Ипак йўли кўчасида 45 метр эски бордюр демонтаж қилиниб, 75 метр янги бордюр ўрнатилди. Шунингдек, шаҳар бўйлаб 35 та йўл белгиси алмаштирилиб, 57 та янги белги ўрнатилди.
Жамоат транспорти инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Буюк Ипак йўли, Махтумқули, Осиё, Мирзо Улуғбек, Истиқлол ва КҲАЙ кўчаларида жами 11 та замонавий бекатни янгилаш ишлари давом этмоқда.
Қўшимча равишда, «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси томонидан Махтумқули кўчасида 3 та ва Себзор кўчасида 6 та темир ёритиш устуни бўялди. Шунингдек, Фарғона йўли, КҲАЙ ва Нурафшон кўчаларида ёритиш тизимига тегишли 63 та устун бўялиб таъмирланди.
Мавзуга оид
10:15
Тошкент кўчаларида “Гелик”ни катта тезликда бошқарган шахслар 15 суткага қамалди
10:39 / 11.03.2026
Тошкентда “Гелик”ни катта тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
09:23 / 10.03.2026
Тошкентда йўллар, светофорлар ва бекатларни янгилаш ишлари кучайтирилди
09:31 / 09.03.2026