Сентябрда давлат бюджети даромадлари ҳам, харажатлари ҳам кескин ошди
Сентябр ойида давлат бюджети даромадлари 26 трлн 665 млрд сўмни, харажатлари эса 27 трлн 136 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳар иккала кўрсаткич бўйича жорий йилда қайд этилган энг юқори миқдор. Йил бошидан бери умумий тақчиллик 37,3 трлн сўмга етган.
Жорий йилнинг 9 ойида давлат бюджети даромадлари 186,3 трлн сўмни, харажатлари эса 223,7 трлн сўмни ташкил этиб, тақчиллик 37,3 трлн сўмга етган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ойлик ҳисоботларида келтириб ўтилган.
Вазирлик очиқлаган маълумотларга кўра:
- январ ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса – 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.
- феврал ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 7 трлн 228,1 млрд сўм;
- март ойида давлат бюджети даромадлари – 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 6 трлн 850 млрд сўм;
- апрел ойида давлат бюджети даромадлари – 19 трлн 286,1 млрд сўм, харажатлари эса 25 трлн 27,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 5 трлн 741,1 млрд сўм;
- май ойида давлат бюджети даромадлари – 22 трлн 749 млрд сўм, харажатлари эса 26 трлн 565,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 3 трлн 816,2 млрд сўм;
- июн ойида давлат бюджети даромадлари – 23 трлн 233,4 млрд сўм, харажатлари эса 27 трлн 879,9 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 4 трлн 646,5 млрд сўм;
- июл ойида давлат бюджети даромадлари – 21 трлн 815 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 332 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 2 трлн 517 млрд сўм.
- август ойида давлат бюджети даромадлари – 22 трлн 66 млрд сўм, харажатлари эса 22 трлн 348 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ –282 млрд сўм.
- сентябр ойида давлат бюджети даромадлари – 26 трлн 665 млрд сўм, харажатлари эса 27 трлн 136 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 471 млрд сўм.
Маълумот учун, 2024 йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонунга кўра, давлат бюджети даромадлари 270,4 трлн сўм, харажатлари эса 280,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.
Консолидациялашган бюджет (давлат бюджетидан ташқари, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини ҳам ўз ичига олади) дефицити 52,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз даражасида чегараланган.
Аввалроқ газ учун 2024 йилга ажратилган субсидиялар ярим йилда ишлатиб бўлингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:22 / 05.12.2024
2024 йил учун ташқи қарз лимити 5 млрд доллардан 7,3 млрд долларга оширилган
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
18:33 / 26.11.2024