Газ учун 2024 йилга ажратилган субсидиялар ярим йилда ишлатиб бўлинди
Йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетидан энергетика соҳасига ажратилган субсидиялар жами субсидияларнинг 70,2 фоизини ташкил қилди. Газ учун ажратилган 9,5 трлн сўмлик йиллик субсидиянинг 9,3 трлн сўми ёки 98 фоизи, иссиқлик таъминоти корхоналари зарарини қоплаш учун кўзда тутилган 1,9 трлн сўмлик субсидиянинг 1,47 трлн сўми аллақачон ишлатиб бўлинган.
2024 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар миқдори 15 трлн 351 млрд сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларда келтириб ўтилган.
Жорий йил январ-июн ойларида субсидия маблағларининг катта қисми қуйидаги мақсадларда ишлатилган:
- ички бозорда табиий газни улгуржи сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги зарарларни қоплаш – 9,3 трлн сўм;
- нодавлат мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар – 1,55 трлн сўм;
- иссиқлик таъминоти корхоналари зарарини қоплаш харажатлари – 1,47 трлн сўм;
- аҳоли томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар – 543 млрд сўм;
- жамоат транспортида йўловчилар ташиш учун субсидиялар – 413 млрд сўм;
- геология-қидирув ишлари учун ажратилган субсидиялар – 377 млрд сўм;
- қишлоқ хўжалиги жамғармасига субсидиялар – 240 млрд сўм;
- аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар – 211 млрд сўм;
- электропоездларда йўловчилар ташишни субсидиялашга – 192 млрд сўм
- чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик хўжаликлари томонидан етиштириб сотилган маҳсулот учун субсидиялар – 172 млрд сўм.
Ҳисоботдан маълум бўлишича, газ учун ажратилган 9,5 трлн сўмлик умумий йиллик субсидиянинг 9,3 трлн сўми ёки 98 фоизи аллақачон ўзлаштирилган. Ушбу даврда 809 млн долларлик газ импорт қилинган, бу 2023 йилнинг мос даври билан таққослаганда, 5 баробарга кўп.
Шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари зарарини қоплаш учун кўзда тутилган 1,9 трлн сўмлик субсидиянинг 1,47 трлн сўми ишлатиб бўлинган.
Умумий ҳисобда, жорий йилнинг биринчи ярмида энергетика соҳасига ажратилган субсидиялар умумий маблағнинг 70,2 фоизини ташкил қилган.
Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, электропоездларда йўловчилар ташишни субсидиялашга 192 млрд сўм сарфланган. 2023 йилнинг охирида “Афросиёб” электропоездларининг чипта нархи 100 фоизга оширилганди. Жорий йилнинг 15 майидан чипталари нархи яна эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга қимматлашди. Қизиқ томони, 2024 йилда давлат бюджетидан электропоездларни субcидиялаш учун пул ажратиш кўзда тутилмаган.
Маълумот учун, давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар миқдори 2021 йилда 5 трлн 629,8 млрд сўм, 2022 йилда 12 трлн 260,9 млрд сўм, 2023 йилда эса 29 трлн 255 млрд сўмни ташкил қилган. Йилдан йилга субсидия миқдорининг ошиб бораётгани давлат бюджети тақчиллиги кенгайишига ва ташқи қарз миқдорининг ошиб боришига таъсир қилмоқда.
Аввалроқ, 2024 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджети дефицити 34 трлн сўмдан ошгани хабар қилинганди. Бу – бир йил олдинги кўрсаткичдан қарийб 27 фоизга кўп.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:18 / 17.04.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди

11:00 / 15.04.2025
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи

07:29 / 15.04.2025