Нодавлат ОТМларга норасмий “солиқ” солиш давом этаётгани айтилмоқда. Вазирлик буни рад этди
Олий таълим кенгаши нодавлат ОТМлар раҳбарларини йиғиб, контрактдан тушадиган маблағларнинг 4 фоизини ўтказиб бериш тўғрисида шартнома тарқатди, дея маълум қилди иқтисодчи Юлий Юсупов. Бундай талаб ўтган ойда ҳам қўйилганди. Олий таълим вазирлиги Kun.uz сўровига жавобан хусусий ОТМларга бунақа шартнома тарқатилганини рад этди. Жамоатчилик фаоллари қонунсизликни қораламоқда.

Очиқ манбалардан олинган сурат
Нодавлат ОТМлардан олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига тўлов-контрактдан тушадиган маблағнинг 4 фоизини ўтказиб бериш талаби яна кун тартибига чиқди. Иқтисодчи Юлий Юсуповнинг ёзишича, хусусий олийгоҳ раҳбарлари билан мажлис ўтказилиб, улардан контрактдан тушадиган маблағнинг 4 фоизини ўтказиб бериш сўралган. Юсуповга кўра, ректорларга шартномалар тарқатилиб, уларга бу вазиятда “жамоатчилик ва депутатлар ёрдам бера олмаслиги” айтилган.
Худди шу талаб декабр ойида ҳам қўйилган, ўшанда масалага жамоатчилик эътибор қаратиши ортидан, депутат Дилмурод Ортиқов олий таълим вазири ва бош прокурорга депутатлик сўрови киритганди.
Ҳолат такрорлангани ҳақилаги хабар ҳам ижтимоий тармоқларда танқидий қарши олинди. Биринчилардан бўлиб муносабат билдирган иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, масъуллар бу ҳолатда “сал эсдан чиқсин, билганимизни қиламиз” қабилида иш тутмоқда.
“Ихтиёрий-мажбурий туздирилаётган шартномалар ҳақида ўтган куни университет очган тадбиркорлар айтганда, тўғриси, ишонмагандим. Кимгадир лицензиясини тортиб олиб қўйиш, кимгадир текшириш уюштириб, бўйнига “айб” қўйиш билан таҳдидлар бўлган. Бу – 2015 йилдаги қип-қизил эски Ўзбекистон. Ўз ихтиёри билан “шартнома тузиб”, 4 фоизлик товон тўламаганларга қарши бу кетишда рекетчилар “маски шоу” уюштиришса ҳам керак”, – дейди у.
Profi университети асосчиси Бектош Ҳотамов ҳолат ҳақида университет раҳбарлари билан гаплашгани, уларга ҳеч ким шартнома бермаганини ёзган. Лекин бу рост бўлса, ҳолат 90-йилларни эслатишига ишора қилган.
“Ўзи “солиқ” солмоқчимисиз? Бу сизнинг тилингизда “доля” дейилади, шу “доля” берилмаса, нима бўлади? Ўлдириб юборасизларми? 90-йилларга қайтамизми? Агар шартнома деб айта олсак, ўша юридик жиҳатдан бир тийинга қиммат шартномага амал қилмаса, нима бўлади? Осмон қўлингизда бўлса, ташлаб юборинг-е, шу бошимизга тушиб, ўлиб қолайлик”, – деган Ҳотамов.
Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ҳам воқеага салбий муносабатда эканини айтиб, хусусий ОТМларга“солиқ солинаётгани”ни эркинликни чеклаш деб ҳисоблашини ёзган.
“… Конституция, президент, парламентни айланиб ўтиб, хусусий университетларга “солиқ” ҳам солиняпти. Янги хусусий университетларни очиш неча йилдан бери “тақиқлаб қўйилгани” ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Мана шунча ғалатиликлар фонида Ўзбекистоннинг 2018–2019-йиллари ҳатто Америкада ҳам бўлмаган эркинлик замонидек кўриняпти ҳозир”, – дея ёзган Аъзамхўжаев.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг сўзларига кўра, давлатчилик, институционал тийиб туриш ва қонуний тартиб нуқтайи назаридан қараганда, хусусий ОТМларга норасмий “солиқ” солиш – ўта катта нарса.
“Тўғри, бу – миллионлаб инсонларнинг таълими учун ёмон эканини ва таълим саноати учун ёмон таъсири, албатта, аянчли ва айтилиши керак бўлган масала. Лекин анча жиддийроқ қисми, мамлакатдаги ташкилотларни мажбурий тўлов, яъни солиққа тортилиши қонуний манзил – Олий Мажлис орқали эмас, қонун қабул қилиб, Солиқ кодекси орқали эмас, бир йиғилишнинг протоколи орқали бўлиши анча жиддийроқ масаладек кўриняпти менга”, – дейди Ҳошимов.
Kun.uz Юлий Юсупов ёзган маълумотни аниқлаштириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан боғланди. Вазирлик вакили ҳеч қайси ОТМга ҳеч қандай шартнома тарқатилмагани, Олий таълим кенгаши қарорлари қонуний кучга эга эмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик 27 декабрдаги баёнотида ҳам Республика олий таълим кенгашининг қарорлари мажбурий кучга эга эмаслиги, чунки кенгаш нодавлат-нотижорат ташкилоти эканини қайд этганди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Жаҳон | 03:59
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
Мавзуга оид

15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025