Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълимда янги қоидалар: талабалар ҳуқуқи ва тизим тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги томонидан олий таълим соҳасига оид муҳим идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди. Унга кўра, олий таълим тизимини ташкил этиш, таълим жараёни, бошқарув ва талабалар ҳуқуқларига оид қоидалар янгидан белгилаб берилди.
Фото: Depositphotos
Адлия вазирлиги олий таълимга оид низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3807, 2026 йил 3 апрель). Мазкур ҳужжат билан “Олий таълим тўғрисидаги низом” янги таҳрирда тасдиқланди.
Янги низомда олий таълим тизимини ташкил этиш, таълим жараёнини йўлга қўйиш, бошқарув ва молиявий муносабатлар, шунингдек талабалар ҳамда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган.
Ҳужжатга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичларида амалга оширилади. Бакалавриат таълими камида 3 йилни ташкил этади. Сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати кундузги таълимга нисбатан камида бир йилга, кечки таълим шаклида эса камида ярим йилга узоқроқ бўлиши белгиланган.
Олий таълим кундузги, масофавий, дуал ва инклюзив таълим шаклларида ташкил этилиши мумкин.
Шунингдек, битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос бўлишини таъминлаш мақсадида ўқув дастурлари ва малака талаблари иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Низомда талабаларнинг ҳуқуқлари ҳам алоҳида белгилаб ўтилган. Жумладан, улар таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар киритиш, таълим жараёнига оид муҳокамаларда иштирок этиш, кутубхона ва ахборот ресурсларидан бепул фойдаланиш, халқаро алмашинув дастурларида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, талабалар олий таълим муассасаси раҳбарияти қарорлари устидан шикоят қилиш, меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишлаш, кундузги таълимда ўқиётганлар эса стипендия олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Муҳим жиҳатлардан бири — талабаларни таълим жараёнига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланиши белгиланган.
Шу билан бирга, талабалар олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ва одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилиши шарт.
Низомга кўра, таълим жараёни миллий кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади ва у Европа кредит трансфер тизимига мослаштирилади.
Шунингдек, олий таълим ташкилотларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилиши ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
14:35 / 24.03.2026
Энди айрим ўқувчилар давлат имтиҳонини топширмайди
13:14 / 18.03.2026
Миллий табиий мерос объектларини рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди
08:05 / 18.03.2026