Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Бунёдкор» иродали ғалаба эвазига пешқадам бўлиб олди
Фото: Pfcbuxoro
Ўзбекистон суперлигасининг 4-туридан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Бухоро»ни қабул қилди.
Учрашувда аввалига меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Марко Клисура гол муаллифи бўлди. Аммо кўп ўтмай Жавлон Иброҳимов фарқни йўққа чиқарди ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов қилган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Аввалига Хуришди Ғиёсов ўйин сўнгида Филип Райевац томонидан киритилган голлар «Бунёдкор»га навбатдаги қийин ғалабани тақдим этди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» ҳисобидаги очколар сони 10тага етди ва жамоа турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Бухоро» 6 очко билан 5-поғонада қолди.
Ўзбекистон суперлигаси
4-тур
«Бунёдкор» – «Бухоро» 3:1 (1:1)
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 15421 томошабин
Голлар: Жавлон Иброҳимов (43), Хуршид Ғиёсов (72), Филип Райевац (90+1) — Марко Клисура (37).
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акром Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзодбек Нурматов (99. Филип Райевац, 65), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев (28. Давронбек Умиров, 80), 20. Мирғиёс Сулаймонов, 30. Хуршид Ғиёсов, 44. Миржамол Қосимов (3. Исломжон Қобилов, 88).
«Бухоро»: 30. Асилбек Омонов, 3. Бобур Омонов, 5. Марко Клисура, 7. Арсланмурот Омонов, 8. Саламат Қуттибоев, 9. Нозим Умуров (27. Раббимжон Ҳасанов, 46), 10. Шавкат Саломов, 11. Санъат Шихов, 14. Баҳодир Насимов (22. Шаҳбоз Эркинов, 70), 16. Артём Филипосян, 86. Азиз Ибрагимов (55. Раҳматулло Бердимуродов, 46).
Огоҳлантиришлар: Нозим Умуров 5, Артём Филипосян 28, Акром Комилов 37, Сардор Собирхўжаев 58, Хуршид Ғиёсов 80
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Каримов (Тошкент).
Мавзуга оид
15:01 / 12.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» футбол клубларига ҳомийлик қилишни тўхтатади
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
09:43 / 27.01.2026
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
12:26 / 26.01.2026