Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
Бухоро шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган “Дамас” автомобилини иккинчи синф ўқувчиси бошқариб кетаётгани аниқланди. Ҳодиса вақтида транспорт воситасида унинг синфдошлари ҳам бўлган.
Маълум бўлишича, “Дамас” транспорт воситаси текширув пайтида тўхтатилган. Ҳайдовчи ўрнидан ёш бола тушгани инспекторларни ҳайратга солган.
Бола сўроқ жараёнида ўзини иккинчи синфда ўқишини айтган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини сўраган. Шунингдек, автомобилнинг орқа ўриндиқларида унинг синфдош қизлари ҳам бўлгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. ЙҲХБ болаларни назоратсиз қолдирмасликка, уларнинг хавфсизлиги ва тарбиясига эътибор беришга чақирган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026