Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда йўл ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Биринчи босқичда 1 февралдан қуйидаги йўналишларда йўлкирани тўлашда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади:
- 2-сонли Бухоро АШБ-Ситора бозор;
- 5-сонли Ф. Хўжаев МФЙ-Тўқимачи бош бекати;
- 10-сонли Алпомиш кўчаси-Шайхон МФЙ;
- 17Б-сонли Чорбакр бош бекати-аэропорт;
- 19-сонли Карвон бозори-Карвон shopping;
- 33-сонли трикотаж фабрикаси-Моҳи Хоса санаторийси;
- 1-сонли Бухоро АШБ-Зарманоқ.
1 апрелдан бошлаб эса қолган ҳаракатдаги йўналишларда ҳам тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилинади.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги 1 ой муддатда шаҳардаги барча автобус бекатларини электрон чипта сотишнинг ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларни шаҳардаги барча автобус йўналишлари ҳамда бекатларига босқичма-босқич ўрнатиш чораларини кўриши керак.
Айни пайтда шаҳардаги жамоат транспортида йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 3 минг сўмни ташкил этади. АТТО орқали тўланганда бу миқдор 2 минг сўм.











