Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023/2024 ўқув йилидан чет тили ўқитувчиларига Б2 даражадаги сертификат талаби киритилади
Фото: Getty Images
Янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига Б2 даражадаги сертификат талаби 2023-2024 ўқув йилидан киритилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарорига асосан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Мазкур қарорнинг амалиётга жорий этилиши натижасида айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг мактабларга ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчилар етишмовчилиги кузатилмоқда.
Қайд этилишича, кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023-2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди.
Эслатиб ўтамиз, С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.
Мавзуга оид
13:32 / 14.01.2026
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификат олиш учун қўшимча вақт берилмоқда
22:20 / 11.01.2026
Меҳнат инспекцияси: “Хорижий тил ўқитувчилари ҳуқуқлари бузилмоқда — бу қонунга зид!”
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026