Давлат амалдорларига бизнес билан шуғулланишни тақиқлаш таклифи инобатга олинмади
Коррупцияга қарши курашиш бўйича президент қарори имзоланди. Қарор лойиҳасида бўлган, бизнес билан шуғулланиши қатъиян тақиқланадиган мансабдорлар рўйхатини белгилаш ҳақидаги банд ҳужжатдан чиқариб юборилган.

6 июл куни президент “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор лойиҳаси 23 июнда муҳокамага чиқарилган эди. Kun.uz лойиҳа асосида давлат амалдорларига бизнес билан шуғулланиш қатъиян тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Маълум бўлишича, ҳужжатнинг имзоланган талқинидан шу қисми чиқариб юборилган.
Қарор лойиҳасининг 2-бандида “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларининг рўйхатини белгилаш” назарда тутилганди. Имзоланган расмий ҳужжатдан бу қисм ўрин олмаган.
Лойиҳанинг 2-бандида, шунингдек, “давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишни чеклаш” ҳам кўзда тутилганди. Бу таклиф якунда “давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этганлигининг ҳуқуқий оқибатларини белгилаш”га алмаштирилган.
Тегишли қонун лойиҳасини масъул вазирлик ва идоралар ишлаб чиқиб, 2021 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
Қонун лойиҳасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, 6 июл куни имзоланган фармонга асосан, давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларациялаш 2022 йил 1 январдан бошланади. Декларация топширадиганлар доирасига давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари киритилган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди
Фан-техника | 09:03
-
Исроилнинг Ғазода урушни давом эттиришдан бошқа иложи йўқ - Нетаняҳу
Жаҳон | 08:58
-
Биологик фаол қўшимчаларни божсиз олиб кириш чекланади
Ўзбекистон | 08:48
-
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 08:45
Мавзуга оид

22:15 / 12.03.2025
Malibu'дан Tahoe'гача – амалдорларнинг “иномарка”лари қандай автомобилга алмашди?

16:34 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда

13:45 / 07.01.2025
Амалдорларга хизмат автомобиллари, мебел ва офис жиҳозлари харидини камайтириш буюрилди

10:05 / 13.12.2024