Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 1 июнь, душанба кунидан бошлаб «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризм тикланади. Бу президент имзолаган «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда кўзда тутилган.
Ҳужжат билан, Республика махсус комиссияси, жамоат ташкилотлари ва туризм соҳаси субъектларининг:
- белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйиш билан биргаликда ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолиятини бошлаш;
- фуқароларига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда ташқи туризмни босқичма-босқич қайта тиклашга доир таклифлари маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб ташқи туристлар учун ёпилган эди. Шу ва кейинчалик киритилган қатъий чекловлар натижасида 1,5 мингдан ортиқ туроператор, 1,2 мингта меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатди.
Мавзуга оид
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
16:06 / 27.11.2025
Ўзбекистонда туризм орқали 19 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
14:30 / 26.11.2025
Кексалар учун туризм ойлиги: Ўзбекистонда меҳмонхона, транспорт ва музейлар учун чегирмалар берилмоқда
18:02 / 25.11.2025