Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда машинада мегафондан фойдаланган ҳайдовчи “права”сидан айрилди
У Malibu машинасида ҳаракатланиб, мегафон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. Бу ҳаракат йўл безорилиги сифатида баҳоланган ва ҳуқуқбузар 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Фото: Видеодан кадр
Наманган шаҳрида машина бошқариб бораётиб, мегафондан фойдаланган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида “қонуний қоидабузарлик” қилишини айтган йигит Malibu машинасида ҳаракатланиб, мегафон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У бу ҳаракатини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишларида бу шахс Аббос Юсупов экани, у жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузгани аниқланган. Унинг ҳаракати бошқа ҳайдовчиларнинг эътирозига сабаб бўлган.
Аббос Юсупов қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. У агар овоз кучайтиргич қурилмаси машинага ўрнатилмаган бўлса, бу қоидабузарлик ҳисобланмайди деб ўйлаганини айтган.
Ҳуқуқбузар бошқарувида бўлган Malibu жарима майдонига қўйилган. У фойдаланган мегафон эса далилий ашё сифатида олинган.
Шунингдек, Аббос Юсупов ЖИБ Наманган шаҳар судининг қарори билан йўл безорилиги ҳуқуқбузарлигини содир этган деб топилиб, 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддасига кўра йўл безорилиги, яъни йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёхуд транспорт воситасида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиши транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
11:02 / 28.03.2026
Наманганда соф олтин, Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
09:23 / 26.03.2026