Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ресторан бизнесида ишлаётган маҳаллий тадбиркор ўзига тегишли товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатидан ҳимоя қилинди
Фото: Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига берилган ваколатлар доирасида республика ҳудудида содир бўлаётган инсофсиз рақобат ҳолатларини олдини олиш ва ушбу ҳолатлар устидан доимий мониторинг олиб боришни давом эттирмоқда, дея хабар қилади қўмита ахборот хизмати.
Қўмита томонидан республика ҳудудида рўйхатга олинган, нон ва нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи “ARTISAN BREAD” МЧЖга тегишли бўлган “BREADLY” товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича иш кўриб чиқилди.
Ушбу маҳаллий товар белгиси Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидаги халқаро франчайзинг системаси бўйича бугунги кунда анча ривожланган, бундан ташқари МДҲ бир неча мамлакатлари ҳудудида ҳуқуқ эгаси томонидан рўйхатдан ўтилган.
Жорий йилнинг 24 июнь куни Монополияга қарши курашиш қўмитасига “ARTISAN BREAD” МЧЖ (Ўзбекистон) томонидан “CRANBERRY” МЧЖнинг бир кафесига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 13 моддасига асосан чора кўриш тўғрисидаги мурожаати тушди.
Мурожаатда айтилишича, кафе эгаси бўлган МЧЖ томонидан “ARTISAN BREAD” МЧЖга тегишли бўлган “BREADLY/БРЕДЛИ” товар белгисидан ноқонуний фойдаланилган, яъни таомномадаги таомларни номини “Бредли нонуштаси” деб номлаб, ижтимоий тармоқларда кенг реклама қилинмоқда.
“ARTISAN BREAD” жамияти амал қилиш муддати 10 йил бўлган “BREADLY/БРЕДЛИ” товар белгисини эгаси бўлиб, ушбу товар белгиси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтган.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинди ва МЧЖга кўрсатма берилди. Ушбу кўрсатмага асосан қонунбузувчи “ARTISAN BREAD” жамиятига тегишли бўлган “BREADLY” товар белгиси остида товарларни сотишни ва кўрсатилаётган хизматларини реклама қилишни тўхтатиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектларни ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган интеллектуал фаолият натижаларини ҳурмат қилишга ва ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик ва инсофли рақобат тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширишга чақиради, дейилган хабарда.
Мавзуга оид
15:05 / 01.12.2025
Темирйўллари тизимида монополия тугатиладими?
15:51 / 27.10.2025
Марказий банк савдодаги тариф ва нотариф чекловларни камайтиришга чақирди
14:17 / 07.10.2025
“Юксалиш” ҳаракати: Божлар ёрдамида монополия яратмаслик керак
10:09 / 15.08.2025