Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коммунал хизматлар бўйича нотўғри ҳисобланган 20 млрд сўм фуқароларга қайтарилди
Электр энергияси соҳасида – 5,5 млрд сўмга яқин, табиий газ соҳасида – 7,5 млрд сўмга яқин, ичимлик сув таъминоти соҳасида – 2,5 млрд сўмга яқин, иссиқлик таъминоти соҳасида – 4,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ортиқча ундирилгани аниқланди.
2025 йил дастлабки 6 ойи давомида табиий монополия субъектлари томонидан ортиқча ҳисобланган 20 млрд сўмга яқин маблағ 48 мингдан ортиқ жисмоний ва 100 дан ортиқ юридик истеъмолчиларга қайтарилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Жумладан, электр энергияси соҳасида – 5,5 млрд сўмга яқин, табиий газ соҳасида – 7,5 млрд сўмга яқин, ичимлик сув таъминоти соҳасида – 2,5 млрд сўмга яқин, иссиқлик таъминоти соҳасида – 4,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ортиқча ундирилган.
Қайд қилинишича, Самарқанд вилоятида Ишсизларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази мурожаатига кўра, «Самарқанд сув таъминоти» корхонаси томонидан ичимлик суви учун асоссиз ундирилган 263 миллион сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Қорақалпоғистонда Хожи Каримов фермер хўжалигига «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси Беруний тумани филиали томонидан 86 миллион сўмдан ортиқ маблағ қайтарилган.
«Қорақалпоғистон сув таъминоти» корхонасидан Нукус туманлараро хўжалик суди қарори билан 48 мингдан ортиқ истеъмолчига 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Навоий вилоятида Кармана туманлараро хўжалик суди қарори билан «Ҳудудгаз» Навоий филиали томонидан «Иссиқлик манбаи» корхонасига 1,6 миллион куб метрдан ортиқ газ учун асоссиз ундирилган салкам 2,5 миллиард сўм қайтарилган.
Мавзуга оид
23:12 / 01.12.2025
Президент бинолар ташқи деворида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқлашни таклиф қилди
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
15:05 / 01.12.2025
Темирйўллари тизимида монополия тугатиладими?
13:33 / 27.11.2025