Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади
2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади. Бу “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгилаб қўйилган.
Электрон шаклга ўтказиш орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳайдовчилардан талаб этиш тартиби бекор қилинади:
- автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);
- техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
- автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:
- автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
- автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.
Мавзуга оид
18:18
Электрон ишончномаларни Vakolat.uz платформаси орқали расмийлаштириш тартиби белгиланди
19:11 / 16.12.2025
Yandex Go ҳайдовчиларининг бойкотга чорловлари муваффақиятсиз бўлди
12:56 / 01.12.2025
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
21:36 / 25.11.2025