Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига бориш қанчага тушади?
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига бориш — бу битта чипта сотиб олиш ёки қисқа таътил эмас. Турнир қарийб бир ярим ой давом этади, бир вақтнинг ўзида учта мамлакатда ўтказилади ва парвоз, виза, яшаш каби жиддий харажатларни талаб қилади. Қуйида Ўзбекистондан борувчи мухлис учун сафар бюджети ҳақида маълумот берамиз.
Фото: REUTERS
2026 йилги жаҳон чемпионати қачон ва қаерда ўтади?
Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади ва жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг узоқ ва энг йирик турнирга айланади. Мусобақа 39 кун давом этади, унда 48 та миллий терма жамоа 104 та ўйин ўтказади.
Жаҳон чемпионати илк бор бир вақтнинг ўзида Шимолий Американинг учта мамлакатида ўтказилади:
- АҚШ – турнирнинг асосий майдони, бу ерда яримфиналлар ва финал ўтказилади;
- Канада — гуруҳ босқичи учрашувларининг бир қисмини қабул қилади;
- Мексика — бу ерда ҳам дастлабки босқич баҳслари ўтказилади.
Ўйинлар 16 та шаҳарда ўтказилади. Баҳсларнинг катта қисми АҚШда ўтказилиши режалаштирилгани сабабли айнан шу мамлакат турнирнинг логистик ва ташкилий марказига айланади. Бундай формат мухлислар учун ЖЧ-2026ни аввалги жаҳон чемпионатларига нисбатан янада мураккаб ва қиммат қилади.
ЖЧ-2026га чипта қандай сотиб олинади
2026 йилги жаҳон чемпионатига чипталарни сотиб олиш оддий онлайн буюртма сингари амалга оширилмайди. Мухлис чиптани танлаб, дарҳол тўлов қилмайди, балки FIFA лотереясида қатнашишга ариза беради.
Лотерея
Биринчи босқичда фойдаланувчи “My Application” бўлимига киради ва “Random Selection Draw” форматини танлайди — бу кенг аудитория учун чипта сотиб олишнинг асосий усули.
FIFA дарҳол огоҳлантиради:
- харид кафолатланмаган;
- агар ариза лотереяда ғолиб бўлсагина пул ечиб олинади;
- тўлов боғланган картадан автоматик равишда амалга ошади.
Барча аризалар тасодифий танлашда қатнашади.
Жамоа ва баҳсларни танлаш
Мухлис “My Team” форматини танлайди — масалан, Ўзбекистон терма жамоасини. Шундан сўнг тизим жамоа ўтказадиган баҳсларни таклиф қилади:
- гуруҳ босқичидаги ўйинлар (санаси ва стадиони билан);
- conditional matches — жамоа гуруҳдан чиққанда ўйнайдиган эҳтимолий плей-офф баҳслари.
Скриншотларда хусусан, қуйидагилар кўрсатилган:
- Мехикодаги Ўзбекистон — Колумбия баҳси;
- Хюстондаги Португалия — Ўзбекистон баҳси;
- Атлантадаги эҳтимолий плей-офф баҳси.
Чипталар тоифаси ва реал нархлар
FIFA ҳар бир баҳс учун бир нечта тоифадаги чипталарни таклиф қилади.
- Supporter Value Tier — 140–220 доллар, энг арзон чипталар, чекланган миқдорда;
- Supporter Standard Tier — 380–500 доллар, асосий оммавий вариант;
- Supporter Premier Tier — 450–700 доллар, оддий чипталар орасидани энг яхши жойлар.
Нархлар битта чипта учун кўрсатилган ва солиқларни ўз ичига олади.
Аризани тасдиқлаш ва тўлов
FIFA сўнгги босқичда қуйидагиларни сўрайди:
- банк картасини боғлаш (Visa ёки бошқа мос келадиган);
- қоидаларга розиликни тасдиқлаш;
Бу харид эмас, балки тасдиқланган аризадир. Чипта фақат лотерея натижаси муваффақиятли бўлганидан кейингина сотиб олинган ҳисобланади.
FIFA натижаларни белгиланган саналарда, одатда турнир бошланишидан бир неча ой олдин электрон почта орқали юборишни ваъда қилади.
Hospitality-пакетлар
Hospitality — энг қиммат, лекин жаҳон чемпионатига боришнинг энг ишончли усули.
Hospitality-пакетга нималар киради:
- баҳсга кириш кафолатланган чипта;
- қулай жойлар (марказий ёки пастки қаторлар);
- ўйиндан олдин ва кейин лаунжга кириш имкони;
- баҳс куни овқатланиш ва ичимликлар;
- стадионга алоҳида кириш йўли ва сервис.
Бу қанча туради:
- гуруҳ босқичи — битта баҳс учун 1 400–1 600 доллар;
- плей-офф учрашувлари — 2 000–3 500 доллар;
- яримфиналлар —4 000 доллар ва ундан юқори;
- финал — пакетдан келиб чиқиб 6 000–8 000 доллар.
Тежамкорликдан кўра кафолатланган киришни муҳим деб билганлар Hospitality’ни танлайди.
FIFA чипталарини қайта сотиш
Агар мухлис асосий сотув босқичида ёки лотерея орқали чипта харид қила олмаган бўлса, FIFA расмий ва қонуний қайта сотиш усулини — FIFA Resale/Exchange Marketplace платформасини таклиф қилади. Бу 2026 йилги жаҳон чемпионатига чипталарни бекор қилиниш хавфисиз сотиб олиш ёки сотиш мумкин бўлган ягона платформадир.
Платформада аввал FIFA расмий сайти орқали бошқа мухлислар томонидан сотиб олинган чипталарни харид қилиш мумкин.
Бир нечта чекловларни ҳисобга олиш муҳим:
- фақат FIFA.com/tickets орқали сотиб олинган чипталарни қайта сотиш мумкин;
- hospitality-пакетлар, аккредитациялар, бепул ва промо-чипталар қайта сотилмайди;
- FIFA чипта қайта сотилишига кафолат бермайди — ҳаммаси талабга боғлиқ;
- қайта сотишда нархлар аввалгисидан қимматроқ бўлиши ва баҳс ўтказиладиган мамлакат, чипта тоифаси ва FIFA чекловларига боғлиқ бўлиши мумкин.
FIFA расмий қайта сотиш маркетплейси орқали харид қилинганда, чипта нархига 15 фоиз комиссия қўшилади.
Ҳатто чиптани муваффақиятли сотиб олиш ҳам сафар амалга ошишини англатмайди. Ўзбекистон фуқаролари учун баҳс ўтказиладиган мамлакат визасини олиш мажбурий ҳисобланади ва кўпинча айнан виза масаласи жаҳон чемпионатига бориш имкониятини белгилаб беради.
Ўзбекистон фуқаролари учун виза нархлари
Бу бўлимда визанинг маъқулланиш эҳтимолини баҳоламаймиз, балки фақат расмий йиғимлар ва Ўзбекистондан борадиган мухлис сафарни режалаштиришда ҳисобга олиши керак бўлган тахминий харажатларни кўриб чиқамиз.
Тошкентдан ЖЧ-2026 мамлакатларига парвоз нархлари
ЖЧ-2026 даврида яшаш қанчага тушади
Жаҳон чемпионати кунларида мезбон шаҳарларда яшаш харажатлари сезиларли даражада ошади ҳамда шаҳар ва ўйинлар санасига бевосита боғлиқ бўлади.
Меҳмонхоналар нархлари
Бошқа харажатлар
Ҳаттоки сафарнинг тежамкор шаклида ҳам қўшимча харажатлардан қочиб бўлмайди.
- Суғурта 50–100 USD — 2-6 ҳафталик турполис нархи.
- Овқатланиш кунига 20–60 USD — кундалик овқатланиш нархи диапазони.
- Шаҳар транспорти кунига 10–50 USD — метро/автобус/такси.
- Алоқа 10–30 USD — оддий SIM/eSIM.
- Захира 100–300 USD — майда харажатлар учун.
Одатда бу харажатлар камдан-кам ҳисобга олинади, лекин якунда жаҳон чемпионатига боришнинг умумий қийматига сезиларли таъсир кўрсатади.
Жами
2026 йилги жаҳон чемпионатига боришнинг жами қиймати.

Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
23:34 / 27.08.2022
Франция ва Германия ЕИни россияликларга виза беришни тақиқламасликка чақирмоқчи
14:17 / 26.06.2021
Хитойга виза олиш: тартиб ва талаблар
19:15 / 20.12.2018