Ўзбекистон | 16:52 / 19.01.2019
18194
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ҳокими Малайзияга боради

Фото: Facebook/Эрманов Фарход

2019 йилнинг 23-26-январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Малайзияда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, бўлажак ташриф доирасида вазирликлар, идоралар, йирик саноат корхоналари, импортёрлар, туристик компаниялар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Малайзия ташқи савдо тараққиёти корпорацияси, Малайзия ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ҳамкорликда бизнес форуми ва «B2B» шаклида музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Келишувлар натижаларига кўра истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ва Малайзиянинг етакчи университетлари филиалларини Хоразм вилоятида очиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган»​, –​ дейилади ТИВ ахборот (https://mfa.uz/uz/press/news/2019/01/17452/)ида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқлан​ганди.

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид