Ўзбекистон | 12:50 / 16.02.2022
7566
3 дақиқада ўқилади

«Ҳар бир хонадонда 5 туп мевали ва 5 туп манзарали дарахт экилади» - Фарҳод Эрманов аҳолига мурожаат қилди

Хоразм вилояти ҳокими чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича аҳолига мурожаат қилди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фарҳод Эрманов дастлаб вилоятдаги чиқиндиларни тўплаш, саралаш ва қайта ишлаш тизими тўғрисида ахборот берди.

«Ҳозирги кунда вилоятда чиқиндини қайта ишловчи 15 та корхона фаолият юритмоқда. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 10 фоизни ташкил қилади, бу жуда паст кўрсаткич. Жорий йилда бу кўрсаткич камида 40 фоизга етказилади.  

Халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда 1300 дан ортиқ махсус чиқинди контейнерлари ўрнатилади. 

Вилоят ҳудудидаги 8 та маиший чиқинди полигони фаолияти тўхтатилади. Боғот ва Қўшкўпир туманида 2 та янги полигон ташкил этилади. 6 та туманда чиқиндини қайта ишлаш станциялари қурилади, улар 12 та махсус техника ва контейнерлар билан таъминланади». 

Вилоят раҳбари санитар тозалаш хизмати тўловлари бўйича аҳолининг қарздорлиги миқдори юқори эканини таъкидлади.

«2022 йил ҳолатига санитар тозалаш хизмати тўловлари бўйича қарздорлик 25 млрд сўмдан ошган. Бу миқдорни қисқартириш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди ва қарзларни ундириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, фуқароларимизни санитар тозалаш хизмати тўловларини ўз вақтида амалга оширишга чақираман».

Фарҳод Эрманов вилоят ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирларига тўхталди.

«1 мартдан «Яшил макон» умуммиллий тадбири бошланади. Ўтган йили тадбир доирасида вилоятда 5 млн 825 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди. 24,6 гектар майдонда яшил боғ ва жамоат парклари ташкил қилинди.

Баҳорда яна 9 млн 55 минг мевали ва манзарали дарахт экилиши белгиланган. Барча шаҳар ва туманларда 123 гектар майдонда яшил боғлар, 144 гектар майдонда жамоат парклари ташкил қилинади. Баҳорда ҳар бир хонадонда 5 туп мевали ва 5 туп манзарали дарахт экилишини белгилаб қўйганмиз. 

Тупроқ шўрланиши даражаси юқорилиги, ерости сувлари сатҳи юқорилиги сабабли, вилоят иқлимига мос дарахт кўчатлари экилади. Ўрмон хўжалиги, кўчат етиштирувчи фермерлар ва тадбиркорлик субъектлари ва ободонлаштириш бошқармаларида кўчатлар етиштирилмоқда. Бошқа ҳудудлардан ҳам кўчатлар келтирилади.

Кўчатларни фақат экиш эмас, уларни парвариш қилиш, суғориш тизимини яратиш, ирригация тизимларини тозалаш, томчилатиб суғоришни ҳам жорий қилиш зарур».

Вилоят раҳбари аҳолини экологик маданиятни оширишга, атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратишга, умуммиллий тадбирда фаол қатнашишга чақирди.

«Хоразмликларни «Яшил макон» умуммиллий тадбирида фаол қатнашишга, воҳани боғ-у роғларга айлантириш, экология мусаффолигини сақлашга муносиб ҳисса қўшишга, экологик маданиятни ошириш, чиқиндиларни дуч келган жойга ташламаслик, атроф-муҳитни тоза сақлашга ўрганиш, экологик барқарорликни сақлашга чақираман».

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти