Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими ўзгарди
Бугун, 2 июль куни Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Нишон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев қатнашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Кун тартибида асосий масала бўйича туманга раҳбарлик қилиб келаётган Асрор Рустамович Жўраев ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига айни пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Мухтор Қўлдошевич Ҳайитмуродов тайинланганлиги депутатлар томонидан тасдиқланди.
Ҳоким билан бирга туман ИИБ бошлиғи ва туман прокурори ишдан олинган.
Мавзуга оид
19:21 / 01.01.2026
Туман ҳокимлари кенгаш раиси лавозимидан кетди
10:52 / 26.12.2025
Макриддаги тоғ портлатилиши бўйича изоҳ берилди: уй ва мактаб деворларидаги ёриқлар қўшимча текширилади
21:33 / 22.12.2025
“Бизни тинч қўйишса, кўпроқ ҳосил оламиз” – Когонлик фермер ўзи ва ҳамкасблари қандай шароитда ишлаётгани ҳақида
16:14 / 18.12.2025