2024 йилда 6 минг гектар ер майдони аукционга чиқарилади
2024 йилда республика бўйича жами 6 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш режалаштирилган, шундан 225 гектар – Тошкент шаҳрида.
Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жараёнларини ва хусусийлаштириш дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан ер участкаларини аукцион орқали савдога чиқариш режаси тасдиқланмоқда. Шу билан бирга, шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида савдога чиқарилади. Бошқа барча ҳолатларда ер участкалари мулк ҳуқуқи асосида тақдим этилади.
2024 йилда республика бўйича жами 6 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш режалаштирилган, шундан 225 гектар – Тошкент шаҳрида.
Шунингдек, халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллар бўйида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун 400 та объект савдога чиқарилади, шундан 16 таси – Тошкент вилоятида, 10 таси – Тошкент шаҳрида.
Шунингдек, ҳудудларда 1,3 мингдан зиёд объект аукционга чиқарилади ва улар:
- хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектлари;
- жойлаштириш воситалари;
- турар жойлар;
- савдо-кўнгилочар марказларини ташкил этишга мўлжалланган.
845 аҳоли яшаш пунктида 2027 йилгача шаҳарсозлик ҳужжатларини (бош режаси) ишлаб чиқиш бўйича режа тасдиқланмоқда. Тошкент шаҳрининг бош режасини 2024 йилнинг якунига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
01:13 / 21.11.2024
Белгиялик рассомнинг «Ёруғлик империяси» туркумига кирувчи картинаси 121,2 млн долларга сотилди
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024