Юридик шахслар учун газ ва электр учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтарилади
Ўзбекистонда юридик шахслар учун табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтарилади.
2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахслар электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши шарт. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг энергия тарифлари тўғрисидаги қарорида айтилган.
Ушбу тартиб 2017 йилнинг июлидан 2019 йилнинг февралигача амалда бўлган, шундан сўнг аванс миқдори 50 фоизгача камайтирилган.
Энергетика вазирлиги бу қарорини ҳисоблагичлар ва бошқа қурилмалар етишмаслиги сабабли истеъмолчиларнинг электр тармоқларига рухсатсиз уланиши ва электр энергиясидан фойдаланиш бўйича маълумотларни сохталаштириши билан изоҳлаган эди.
Шу даврда 13,17 минг улгуржи истеъмолчи 1 миллиард 460 миллион куб метр газдан олдиндан тўловсиз фойдаланган, оқибатида 90,2 миллиард сўм дебиторлик қарздорлик юзага келган. Ёнилғи қуйиш шохобчаларининг қарзи 1 ноябр ҳолатига кўра 59,9 миллиард сўмга етган.
Олдиндан тўлов тизими жорий этилиши дебиторлик қарзларининг ўсишига тўсқинлик қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:54
2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
07:46 / 21.11.2024
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:10 / 20.11.2024