Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари муҳим фойдали қазилмалар тўғрисида англашув меморандумини имзолади
Қўшма Штатларда долзарб масалаларга бағишланган ўта муҳим минераллар бўйича Вазирлар йиғилишида АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов меморандумга имзо чекди.
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида таъминот барқарорлиги тўғрисида англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
«АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида таъминот барқарорлиги тўғрисида англашув меморандумини имзоладик. Биз ўта муҳим минералларни нафақат иқтисодий имконият, балки масъулиятли ҳамкорлик ва узоқ муддатли барқарор ривожланиш учун муҳим йўналиш сифатида кўрамиз», дейилади хабарда.

Қайд қилинишича, Қўшма Штатларда долзарб масалаларга бағишланган ўта муҳим минераллар бўйича Вазирлар йиғилиши ўтказилган.
«Ўзбекистон ушбу соҳада салмоқли салоҳиятга эга бўлиб, ўз саноатини халқаро энг юқори стандартлар — шаффофлик, экологик масъулият ва қўшимча қиймат яратишга йўналтирилган ишлаб чиқариш тамойиллари асосида ривожлантиришга қатъий интилади. Халқаро шериклар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, таъминот занжирларининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва тоза энергетикага ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлаймиз», дейилади хабарда.
Муҳокамалар олий даражада эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш, янги истиқболли лойиҳаларни кенгайтиришга қаратилган. Шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган икки томонлама кун тартиби юзасидан фикр алмашилган ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишлар тасдиқланган.
Мавзуга оид
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026