Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кредит таътиллари давомида ҳам фоизлар ҳисобланади
Ўзбекистонда кредит таътиллари давомида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланишда давом этади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабарида маълум қилинган.
Марказий банк кредит ташкилотларининг қарз олувчиларига мурожаатида кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этишини, ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозимлигини маълум қилди.
«Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим.
Келгусида қарз олувчиларда қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Марказий банк жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришни тавсия этади», дейилади Марказий банк хабарида.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларга мувофиқ молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун 1 октябрга қадар имтиёзли давр берилган эди.
Мавзуга оид
19:58 / 14.01.2026
10 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўлланди
12:24 / 10.01.2026
Ўзбекистонликлар 2025 йилда инфляция 12 фоиз бўлди деб ҳисобламоқда – МБ
13:10 / 08.01.2026
Ноябр ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган уч давлатдан бири бўлди
12:05 / 07.01.2026