Сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўташда фуқаролар томонидан тўланадиган пул бадали миқдори ўзгарди
Мамлакат аҳолисига ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинадиган фуқаролар томонидан тўланадиган пул бадаллари ҳажмини камайтириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтказилаётган фуқаролар учун енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони эълон қилинди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фармонга мувофиқ, сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, яъни 3 444 800 сўм этиб белгиланди.
Унга қадар сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробари, яъни 4 736 600 сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг февраль-март ойларида туман (шаҳар) чақирув комиссиялари томонидан сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқаролар яратиб берилган ушбу имкониятдан кенг фойдаланган ҳолда янгидан белгиланган пул бадали миқдори бўйича шартномалар имзолаб, пул бадалларини тўлашлари мумкин бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 2003 йилдан бошлаб чақирув ёшидаги фуқаролар учун ҳарбий хизмат тури сифатида сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат жорий этилган.
Унга мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилган бўлиб, чақирилувчилар томонидан махсус ҳисоб рақамга пул бадали киритилишини назарда тутади.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган чақирилувчилар олинади ва улар ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилади.
Сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинган чақирилувчилар томонидан пул бадаллари, уларни сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинганидан кейин бир йил мобайнида Давлат-тижорат Халқ банки муассасалари орқали тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:30 / 04.11.2024
Рада сафарбарлик тезлиги секинлашиши билан боғлиқ муаммо ҳақида маълум қилди
22:40 / 11.10.2024
Россия армиясидан Қозоғистонга қочган 6 нафар дезертир Европа визасини олди
20:38 / 30.09.2024
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади. Армияга 133 минг россиялик олиб кетилади
23:40 / 27.09.2024