Ўзбекистон | 12:11 / 04.06.2022
13298
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия темирйўл орқали йўловчи ташишни тикламоқда 

Ўзбекистон ва Россия темирйўл қатновини 14 июндан тиклайди. Бу ҳақда Россияда коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича оператив штаб хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Қайд этилишича, биринчи босқичда иккита йўналиш йўлга қўйилади: Тошкент – Самара ва Тошкент – Волгоград.

«Тезкор штаб 14 июндан бошлаб Тошкент-Самара ва Тошкент-Волгоград йўналишлари бўйича темирйўл қатновини ҳар бир йўналишда ҳафтасига бир мартадан қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темирйўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинади», — дейилади штаб хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон 15 майдан бошлаб Қозоғистон билан темирйўл орқали йўловчи ташиш жараёнини тиклади. 

15 май куни йўловчи поезди Нукус ва Бейнеу, 16 майдан эса Олмаота ва Тошкент ўртасида ҳаракатлана бошлади. «Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан Қозоғистонга юқоридаги рейслар ҳафтасига 3 марта амалга оширилмоқда. 

Мавзуга оид