Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «оқ рўйхат» тизими кенгайтирилади
Россия президенти Владимир Путин ҳукумат ва Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ)га интернет чекловлари вақтида муҳим онлайн-сервисларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифасини юклади.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, бу вазифа “оқ рўйхатлар” тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ. Унга кўра, интернет чекланган тақдирда ҳам айрим муҳим ресурслар фаолияти сақланиб қолиши керак.
Песковнинг таъкидлашича, “оқ рўйхат” доимий равишда кенгайиб борувчи рўйхат бўлиб, унга аҳамиятли интернет ресурслари киритилади.
Путиннинг мазкур топшириғи 23 апрель куни ҳукумат аъзолари билан ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатда акс этган. Ҳужжат 30 май куни Кремль сайтида эълон қилинган.
Интернет чекловлари вақтида ишлаши лозим бўлган хизматлар қаторига тиббий ёрдам кўрсатиш тизимлари, “Госуслуги” портали ва тўлов тизимлари киритилган. Топшириқ ижроси учун Россия бош вазири Михаил Мишустин ва ФСБ директори Александр Бортников масъул этиб белгиланган.
Сиёсатшунос Иван Преображенскийнинг фикрича, мазкур қарор Россияда интернетни чеклаш жараёнларини айнан ФСБ мувофиқлаштираётгани ҳақидаги тахминларни билвосита тасдиқлайди.
Унинг сўзларига кўра, “оқ рўйхатлар”ни шакллантириш ва интернетдаги оммавий чекловларни бошқаришда ФСБ асосий роль ўйнамоқда ҳамда бу йўналишда ҳукумат фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026