Ўзбекистоннинг олтин экспорти ўзгаришсиз қолди
Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтин улуши 29,8 фоизга тенг бўлди

Фото: Lisi Niesner/Bloomberg Markets
2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон 1,005 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-март ойларига нисбатан ўсиш 1,7 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 29,8 фоизга тенг бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Бундан олдин, Ўзбекистон икки ойда 1 млрд долларлик олтин сотгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

16:53 / 24.03.2025
Ер аҳолиси тахмин қилинганидан бир неча миллиард кўпроқ бўлиши мумкин – тадқиқот

13:30 / 24.03.2025