Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзордаги боғча раҳбари лавозимидан озод қилинди
Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг билдиришича, боғча раҳбари хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун лавозимидан озод қилинди.
«Директор боғча ҳудудига бегона шахснинг киришига йўл қўйиб бергани, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйгани, ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузгани ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинди», — дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ мазкур боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар тарбияланувчи қизчага улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилганликда гумонланаётгани ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатгани маълум қилинганди.
Мактабгача таълим агентлиги ушбу ҳолат назоратга олингани, судга оид тиббиёт ва психологик экспертизалари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилаётганини билдирганди. Бош прокуратура ҳам ҳолат қатъий назоратга олинганини қайд этганди.
Мавзуга оид
09:03 / 20.11.2025
Чилонзорда ЙТҲдан сўнг электромобил ёниб кетди
22:00 / 18.10.2025
Қуёшли болалар учун янги имконият: Тошкентда “Табассум” устахонаси очилди
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025