Ўзбекистон | 08:32 / 06.06.2024
2870
2 дақиқада ўқилади

БМТ Ўзбекистонга янги доимий координатор тайинлади

Австриялик халқаро дипломат Сабине Маҳл 2022-2023 йилларда БМТнинг Ўзбекистондаги миссиясига раҳбарлик қилган Роли Астхана ўрнига тайинланди.

Фото: "Дунё" АА / Анвар Илёсов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланган Сабине Маҳлни қабул қилди.

"БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланган Сабине Маҳл хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – "Ўзбекистон – 2030" стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келишини алоҳида таъкидладик. Ўзбекистон ҳукумати БМТ ва унинг тузилмалари билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурига эга. Бизнинг яқин муносабатларимиз барча соҳаларда юқори суръатни намоён этмоқда". 

Сўнгги пайтларда БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган 9 та, жумладан 2024 йилнинг ўтган даврида 3 та резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоасига барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлиги айтилди.

Тажрибали австриялик халқаро дипломат Сабине Маҳл 2022-2023 йилларда БМТнинг Ўзбекистондаги миссиясига раҳбарлик қилган Роли Астхана ўрнига тайинланди.

Мавзуга оид