"Маданиятлараро ва динлараро мулоқот орқали барқарор ривожланиш учун тинч ва инклюзив жамиятлар яратишга кўмаклашиш" мавзусида юқори даражадаги панел муҳокамаларини ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Бахтиёр Саидов БМТ Цивилизациялар алянси, барча маърузачилар ва иштирокчиларга кўрсатган кўмаги учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистоннинг умумий хавфсизлик ва фаровонлик манфаатлари йўлида тинчлик, мулоқот ва инклюзивлик маданиятини илгари суриш бўйича қатъий интилиши яна бир бор тасдиқланди.















