Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
220 та мактабда Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари катта экранда намойиш этилади
Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим мактабларида «Мухлислар майдони» лойиҳаси ташкил этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, бунинг учун 220 та туман ва шаҳарда умумтаълим мактаби танлаб олинган ва рўйхат билан бу ерда (.pdf) танишиш мумкин.
«Футбол томошалари учун барча қулайликларга эга бўлган мазкур мактабларда барча ўқувчилар, ота-оналар ва бошқа юртдошлар катта экран орқали жаҳон чемпионати ўйинларини жонли эфирда томоша қилиши мумкин», дейилади хабарда.
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланиб, 19 июлда якунланади. Турнирда илк бор 48 жамоа иштирок этади. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида Колумбия (18 июнь, Тошкент вақти билан соат 7:00), Португалия (23 июнь, 22:00) ва Конго ДР (28 июнь, 4:30) билан ўйнайди.
Мавзуга оид
20:33 / 04.06.2026
Жаҳон чемпионатида ирқчилик ҳолатлари юз берса, ўйин бутунлай тўхтатилади
14:36 / 02.06.2026
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ учун якуний таркиби эълон қилинди
14:18 / 02.06.2026
«Биринчи бўлимда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим» – Каннаваро
08:20 / 02.06.2026