Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: «2021 йилдан вилоят ва туманларда ҳам автобус йўналишлари учун автоматлаштирилган тўлов тизимига ўтилади»
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов транспорт соҳасини ривожлантириш йўлидаги муаммолар ва янги режалар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
«Бизда ҳал қилиниши керак бўлган энг катта масалалардан бири бу – йўналишсиз таксилар фаолиятини такомиллаштириш ҳисобланади.
Биз ҳозир бу соҳада коррупцияга қарши курашиш ва яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида йўналишсиз таксиларга бўлган талабни соддалаштириш устида ишлаяпмиз», – деган у 8 январ куни АОКАда ўтказилган брифингда.
Вазирга кўра, айни вақтдаги ишланма шу йилнинг 1 февралигача ҳужжат сифатида Вазирлар Маҳкамасига киритилади ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Илҳом Маҳкамов брифинг давомида автоматлаштирилган тўлов тизимларининг шу йилдан вилоят ва туманларда йўлга қўйилиши ҳақида ҳам гапирган.
«2020 йил Тошкент шаҳрида метрополитен ва автобус йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини йўлга қўйдик. 2021 йилда эса буни барча вилоят марказлари ва туманларда ҳам йўлга қўйишни режа қиляпмиз», – деган вазир.
Мавзуга оид
23:01 / 13.12.2025
Ўтган 10 кун ичида автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди
12:05 / 09.12.2025
Ўзбекистон автобус ва микроавтобус импортини деярли уч баробарга оширди
08:41 / 05.12.2025
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
15:24 / 22.11.2025