Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ёшлари – 2030» концепцияси тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар билан ишлашнинг янгича моделларини яратиш ва халқаро стандартларга мос механизмларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи “Ўзбекистон ёшлари – 2030” Концепцияси, 2019-2020 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.
Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та ташаббусни ёшларимизнинг кундалик турмуш тарзига айлантириш борасидаги амалий чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ва натижадорлигини ошириш;
ишсиз, уюшмаган, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида фаол бўлмаган ёшларнинг ҳар томонлама ижтимоийлашувига, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, стартап ғояларини рағбатлантириш, уларни тадбиркорлик ва фермерликка фаол жалб этишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратиш;
ёшлар ўртасида учраётган салбий ҳолатларни олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган профилактик ишлар натижадорлигини ошириш;
ёшлар ўртасида кўнгиллилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижодкор, танқидий-таҳлилий мушоҳада орқали эркин фикрловчи, ишбилармон, тадбиркор ҳамда интеллектуал салоҳияти юқори бўлган бугунги кун қаҳрамони тимсолини яратиш;
ёш хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш;
ёш ташаббускор кадрларни танлаш ва уларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйиш;
ёшлар муаммоларини ўрганиш ишларини тизимли ташкил этиш ва уларни ҳал этишга қаратилган ишлар натижадорлигини ошириш;
хориждаги ватандошлар билан ишлаш, халқаро ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро доирада тажриба алмашинув тизимини янада такомиллаштириш.
Мавзуга оид
18:34
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
14:24 / 14.03.2026