Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайловда қандай овоз берилади?
Эртага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Сайловчиларга 4 та бюллетен тақдим қилинади. Уларнинг бирида фақат партиялар рўйхати бўлади. Ушбу видеода қандай овоз бериш ҳақида тавсиялар берилган.
Сайловчиларга берилган бюллетенлар 4 хил рангда бўлади.
Булар:
- Оч кўк рангли бюллетен – Қонунчилик палатаси депутатлиги учун номзодлар. Бунда партияга эмас, номзодга овоз бералади;
- Оч яшил рангли бюллетен – Қонунчилик палатаси депутатлиги учун бир мандатли номзодлар. Бунда фақат партияга овоз берилади, конкрет номзодларга эмас;
- Оч сариқ рангли бюллетен – халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлиги учун номзодлар;
- Оч кулранг рангли бюллетен – туман, шаҳар кенгаши депутатлиги учун номзодлар.
Сайловчи ўзига маъқул партия ёки номзоднинг рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга ➕, ёки ✔️, ёхуд ✖️ белгисини қўяди.
Овоз бериш чоғида бир неча квадратга белги қўйилган бўлса ёки бирорта квадратга белги қўйилмаган бўлса, бундай бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади ва овозларни санашда ҳисобга олинмайди.
Мавзуга оид
08:30 / 12.12.2025
Зеленский: Сайлов ўтказиш учун ўт очишни тўхтатиш талаб этилади
08:53 / 27.10.2024
Сайловда овоз бериш жараёни бошланди
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
18:48 / 08.10.2024