Ўзбекистон | 14:36 / 03.03.2021
25261
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда 6-ўринни эгаллади

Ўзбекистон пахта етиштирувчи энг йирик давлатлар орасида олтинчи ўринни эгаллади. Тегишли маълумотлар Research and Market сайтида эълон қилинган.

Фото: Kun.uz

Тадқиқот натижаларига кўра, Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва АҚШ дунёда пахта етиштирувчи энг йирик мамлакатлар ҳисобланади. Қўшма Штатлар пахта маҳсулотларининг катта қисмини экспорт қилади, чунки ўзида тўқимачилик саноати нисбатан паст даражада ривожланган. Осиё давлатлари пахта етиштиришда устунликни сақлаб турибди ва пахтанинг энг йирик истеъмолчилари қаторига киради.

Сўнгги йилларда икки мамлакат - Ветнам ва Ўзбекистон пахтанинг йирик истеъмолчиларига ҳам айланди. Умуман олганда, йирик истеъмолчи давлатлар саккизталигидан Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Туркия, Ветнам жой олган, Ўзбекистон эса 8-поғонани эгаллаган.

Бироқ, Ўзбекистон тадқиқотда келтирилган пахтани экспорт қилувчи саккизта давлат қаторига кира олмади. Ушбу рейтинг етакчилари орасида АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Австралия, Бенин ва бошқа мамлакатлар бор. 

Тадқиқотга кўра, жаҳон пахта бозори ҳажми 2027 йилга келиб 46,5 миллиард долларга етиши кутилмоқда, 2020 йилдан 2027 йилгача йиллик ўсиш суръати 2,74 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид