Ўзбекистон | 12:49
377
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пахта, ғалла ва шоли етиштиришда юқори натижалар қайд этилди

Пахтачиликда илм-фан ютуқлари, интенсив агротехнологиялар ва юқори унумдор хорижий навлар қўллангани натижасида бу йил 875 минг гектар майдонда деҳқон ва фермерлар томонидан 4 миллион тоннага яқин ҳосил олинди, ўртача ҳосилдорлик эса илк бор гектарига 46 центнерга етди. Ғалла ва шоли етиштиришда ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди, шунингдек, сув тежовчи технологиялар қўлланилиши ҳисобига юз миллионлаб куб метр сув эконом қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан мулоқотида таъкидланишича, республика бўйлаб 3 мингдан зиёд фермер гектаридан ўртача 50–60 центнер, уларнинг 1,5 мингга яқини эса 70 центнер атрофида ҳосил олиб, пахтачиликда ўз “тажриба мактаби”ни яратди.

Ғалла етиштиришда ҳам юқори кўрсаткичларга эришилди: янги маҳаллий навлар ва биотехнологиялар асосида 8 миллион 400 минг тонна хирмон яратилди, ўртача ҳосилдорлик гектарига 85 центнерга етди. Бу кўрсаткичга эришишда ҳар бир гектардан 100 центнердан ҳосил олган 3,5 мингдан зиёд ғаллакор фермернинг ҳиссаси алоҳида қайд этилмоқда.

Шоликорлар 268 минг гектар майдонга шоли экиб, 1 миллион 340 минг тонна ҳосил олди, ўртача ҳосилдорлик гектарига 50 центнерни ташкил этди. Сув танқислиги шароитида 35 минг гектарда сув тежовчи технологиялар қўлланилгани ва 45 минг гектарда шоли кўчат усулида экилгани натижасида 350 миллион куб метрга яқин сув тежалгани таъкидланмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид