Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта хомашёсининг ҳар тоннасига 1 млн сўм субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун қишлоқ хўжалиги субъектларига ҳар тоннасига 1 млн сўмдан субсидия ажратишни назарда тутувчи вақтинчалик низом тасдиқланди.
Қарор билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низомга кўра:
- 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан субсидия ажратилади;
- низом талаблари 2026 йил 1 январгача, спот шартномалари бўйича эса 2026 йил 1 апрелгача амал қилади.
Пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектлари:
- ўзи етиштириб сотган маҳсулотни 1 марта ёки бир неча қисмида сотганидан қатъи назар, субсидия олиш учун 1 маротаба мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
- “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашув платформасида шахсий кабинет очиш орқали субсидия олиш тўғрисида ариза тақдим этади.
Агропортал орқали шакллантирилган, субсидия ажратиладиган пахта етиштирувчилар рўйхати ҳар ойнинг 10-санасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади.
Тижорат банклари эса ажратилган субсидия маблағларини 3 банк иш куни ичида пахта хомашёси етиштирувчининг 23410 ҳисобварағига ўтказиб беради.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026