Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Республика иммунология илмий маркази ташкил этилади
Фото: immunology.uz
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида Республика иммунология илмий маркази ташкил этилади. У Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 сентябрида имзолаган «Иммунология соҳасида илмий тадқиқотларни ўтказишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига (pdf) мувофиқ ташкил этилади.
Унга кўра, Республика иммунология илмий маркази Ўзбекистон Фанлар академияси Иммунология Институти негизида ташкил этилиб, давлат идораси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Марказни молиялаштириш манбалари сифатида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ташкил этиладиган илмий лойиҳалар натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар ҳамда марказнинг ўз хўжалик фаолиятидан кўрувчи даромадлари, халқаро молиявий ва бошқа институт грантлари кўрсатилган.
Янги марказ инсон танаси иммунологик ва ирсий асослари, иммунтанқислиги ва иммунқарамлик касалликлари ва бошқалар устида тадқиқот олиб боради.
Мавзуга оид
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
18:39 / 20.03.2026