Жамият | 21:11 / 23.02.2026
20219
1 дақиқада ўқилади

Россияда 7-қаватдан тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик эркак тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, болага ёрдам кўрсатган Хайрулло Ибодуллаевни «Жасорат» медали билан мукофотлади.

Фото: Известия

Президент фармони билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатган ўзбекистонлик Хайрулло Сайдуллаевич Ибодуллаев «Жасорат» медали билан мукофотланди. Фармонда унинг «халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани» эътироф қилинган.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркакнинг қаҳрамонлик кўрсатгани 22 февраль куни маълум бўлди.

Таъкидланишича, 7-қаватда очиқ дераза токчасида ўтириб, планшет ўйнаётган бола сирпаниб кетган ва карнизга осилиб қолган. Пастда ҳовли тозалаётган 36 ёшли Хайрулло Ибодуллаев буни кўриб, дарҳол ёрдамга шошилган. Бола карнизда бироз осилиб тургач, пастга қулаганида Ибодуллаев уни ушлаб олган. Ҳодиса оқибатида бола шифохонага ётқизилган. Ибодуллаевнинг қўллари ва қовурғаси синган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид