Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак 7-қаватдан тушиб кетган болани тутиб ҳаётини сақлаб қолди
Очиқ дераза токчасида ўтириб планшет ўйнаётган бола сирпаниб кетган, лекин карнизга осилиб қолган. Пастда ҳовли тозалаётган фаррош эркак буни кўриб қолиб дарҳол ёрдамга шошилган. Бола карнизда бироз осилиб тургач, пастга қулаган. Эркак уни ҳавода тутиб олган.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳовли супурувчи кўпқаватли уйнинг 7-қаватидан тушиб кетган болани ҳавода тутиб. Унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Хабар қилинишича, очиқ дераза токчасида ўтириб планшет ўйнаётган бола сирпаниб кетган, лекин карнизга осилиб қолган. Пастда ҳовли тозалаётган фаррош эркак буни кўриб қолиб дарҳол ёрдамга шошилган. Бола карнизда бироз осилиб тургач, пастга қулаган. Эркак уни ҳавода тутиб олган.
Боланинг онаси бу вақтда ошхонада бўлган. Онанинг айтишича, ўғли аутизм касаллигига чалинган.
Охирги маълумотларга кўра, бола шифохонага ётқизилган. Унинг оёғи ва ички органлари шикастланган. Унинг ҳаётини сақлаб қолган фаррошнинг эса қўллари ва қовурғаси синган.
Хабарда айтилишича, эркак ўзбекистонлик бўлиб, 36 ёшда. У Санкт-Петербургдаги кўпқаватли уйлардан бирига масъул пудратчи ташкилотда ишлайди.
Мавзуга оид
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
08:53 / 04.02.2026
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди
21:28 / 22.12.2025