«Мен бунга тўлақонли тайёрман» – Зойир Мирзаев мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш ҳақида
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида мол-мулки ва даромадларини декларация қиладиган мансабдор шахсларнинг барча тоифалари қамраб олингани, уларнинг орасида президент ва бош вазир ҳам борлиги маълум қилинган эди.
Kun.uz мухбири Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг Аксилкоррупция агентлиги тайёрлаган қонун лойиҳасига муносабати, башарти қонун кучга кирган тақдирда, мол-мулки ва топаётган даромадлари бўйича декларация топшириб бориши ёки бормаслиги билан қизиқди.
«Албатта, мол-мулк ва топаётган даромадни декларациялаш масаласи бугун тўсатдан юзага чиққан масала эмас, бунга икки-уч йил давомидаги муҳокамаларда тайёргарлик кўрилди. Қолаверса, мазкур қонуннинг кучга кириши бугунги замоннинг талаби. Биз бунга тайёрмиз. Шахсан ўзим ҳам бунга тайёрман. Тўлақонли ҳолатда. Қолаверса мазкур қонуннинг қабул қилинишини, тезроқ кучга киришини қўллаб-қувватлайман. Бу, биринчи навбатда, жамиятда шаффофликни, қайсидир маънода бир босқичга кўтарилганлигини таъминлайдиган бўлса, иккинчидан ҳар бир раҳбар, ҳар бир шахс умуман олганда ким бўлишидан қатъи назар жамият аъзоси сифатида ўзининг давлат олдидаги мажбуриятини ёки қонунларга нисбатан ҳурматини кўрсатиб беради, деган фикрдаман», – дея Зойир Мирзаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткирбек Намозбоев ҳозирда ушбу лойиҳа келишиш учун тегишли органларга киритилганини айтган эди.
«Мансабдор шахсларнинг барча доираси қамраб олинган. Ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар – қуйидан тортиб юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган. Яъни президент, бош вазир... Умуман, президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ташкилотлари, ҳокимликлар, суд, прокуратура – уларнинг барчаси биз тайёрлаган қонун лойиҳасида [мол-мулки ва даромадларини декларация қилиши] назарда тутилган», – деган эди у.
Шунингдек, аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам мол-мулки ва даромадлари бўйича декларация топшириб боришга тайёрлигини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
Жаҳон | 21:48 / 04.01.2025
Вазн йўқотишда кўпроқ, бош оғриғида камроқ — кўп сув ичиш қай даражада фойдали?
Жаҳон | 14:44 / 04.01.2025
Делбёф иллюзияси: зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?
Жамият | 14:08 / 04.01.2025
2024 йилда Ўзбекистондаги нархлар қандай ўзгарди?
Иқтисодиёт | 22:07 / 03.01.2025
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
12:23 / 22.09.2023