Ўзбекистон | 13:03 / 14.12.2020
8315
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёда 37-ўринни эгаллади

Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди.

Фото: Kun.uz / архив

2020 йил 14 декабр куни Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёллар роли" мавзусида биринчи форум бўлиб ўтди. 

Форумда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат органлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ўтган йилги сайлов якунлари бўйича парламентнинг қуйи палатасига 48 нафар аёл депутат этиб сайлангани, бу депутатлар умумий сонининг 32 фоизини, Сенатда эса 25 фоизни ташкил этаётганлиги айтилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етганлиги ҳамда мамлакат парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190та парламент орасида 37-ўринга кўтарилгани таъкидланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид