Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МБАда сермаҳсуллик бўйича Майкл Жорданни ортда қолдиришди
«Кливленд Кавальерс» баскетбол жамоаси форварди Леброн Жеймс МБА финал серияларидаги энг сермаҳсул ўйинчилар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди, деб хабар бермоқда RT.
«Кавальерс» МБА финали сериясининг тўртинчи баҳсида «Голден Стэйт Уорриорз»ни 137:116 ҳисобида мағлуб этди, Жеймс эса 31 очко йиғди.
Шу тариқа, машҳур баскетболчи ҳисобида энди финал серияларида 1206 очко бор. Бу кўрсаткич Жеймсга «Чикаго Буллз» ва «Вашингтон Уизардс» собиқ ҳимоячиси Майкл Жорданни (1176 балл) ортда қолдириш имконини берди.
Финалда йиғилган очколар бўйича биринчи ўринни «Лос-Анжелес Лейкерс» собиқ баскетболчиси Жерри Уэст (1679) эгаллаган. Иккинчи ўрин эса унинг жамоадоши - Карим Абдул-Жаббор (1317) томонидан банд этилган.
Мавзуга оид
09:21 / 19.03.2026
Ғирромчи суғурта компанияси ва баскетбол афсонасининг мардлиги
11:40 / 15.09.2025
Германия яна баскетбол бўйича Европа чемпиони бўлди
22:00 / 23.10.2024
Тарихда биринчи марта ота-ўғил баскетболчи NBA ўйинида биргаликда иштирок этди
13:48 / 15.06.2023