Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор тадбиркорлик субъектлари виртуал касса тизимига ўтади
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни қўллаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни қўллаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлаб, йил якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.
Тадбиркорлик субъектлари виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган даромад солиғи суммасини виртуал кассани 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади.
Электрон тижоратни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 1 январдан виртуал касса тизимига ўтиши белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025
Атом станцияларида хавфсизлик маданияти уч даражали модел орқали жорий этилади
07:27 / 29.07.2025
Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади
09:47 / 15.07.2025