Фан-техника | 16:00 / 27.01.2021
11786
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz тавсия қилади: мобил телевидение имкониятларидан қандай фойдаланиш мумкин?

Фото: Mobiuz

Mobiuz абонентлари учта иловадан бирини танлаб, смартфонларини мобил кинотеатрга айлантиришлари мумкин.

Севимли футбол жамоангизнинг ўйини бошланиш арафасида, аммо яқинларингиз телевизорда сериал томоша қилишмоқда... Фильм томоша қилмоқчисиз, лекин кўп Интернет-трафик кетиши ўйлантирмоқда... Чет эл каналларидан бирида зўр ток-шоу кўрмоқчисиз, лекин бу канал кабель телевидениеси пакетида йўқ...

Баъзан оддий хоҳиш-истакларни амалга ошириш ҳам мушкулдек туюлади. Лекин бундай вақтларда мобил технологиялар ёрдамга келади ва ҳаётни жуда осонлаштиради. Бунга ёрқин мисол – мобил телевидение хизмати.

Mobiuz мобил алоқа оператори мобил телевидение хизматини Allplay, iTV ва Mediabay билан ҳамкорликда тақдим этмоқда. Абонентлар ушбу мобил иловалардан фойдаланган ҳолда ва махсус обунани фаоллаштириб, минглаб фильмлар, сериаллар, ҳужжатли фильмлар, мультфильмлар, шунингдек 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий телеканалларни (хизмат ёқилган даврда) мегабайт сарфламасдан кўриш имкониятига эга.

Mobiuz мобил телевидениеси доирасидаги ҳар бир хизмат ўзига хос хусусият ва афзалликларга эга. Масалан, Allplayда абонентлар "Online TV", “Allmovies” видео портали ва “Amediateka” онлайн-хизматидан фойдаланишлари мумкин. iTV иловасида телевидение, видеоклуб, алоҳида ўзбек видеоклуби, шунингдек “ТВ+Видеоклуб” тўпламини улаш мумкин. Mediabayда Amediatikaга кириш ҳамда керакли телеканаллар тўпламини танлаш имконияти мавжуд.

Ҳар бир турдаги хизматни 1, 7, 30 ёки 90 кунга фаоллаштириш мумкин. Абонент хизматни қанчалик узоқ муддатга уласа, шунчалик кўп фойда кўради.

Хизматдан фойдаланиш учун Play Market ёки AppStore дан керакли мобил иловани (Allplay, iTV ёки Mediabay) юклаб олишингиз, уни менюсидан "Мобил ТВ" ёки "Mobiuzдан мобил ТВ" бандини топишингиз керак. У орқали рақамни иловага боғлаш керак бўлади (иловага кириш учун фойдаланиладиган Mobiuz рақамини кўрсатиш зарур). Сўнгра, керакли хизмат турини, фаоллаштириш даврини белгилаб, уланиш тугмачасини босасиз. Балансдан маблағ муваффақиятли ечиб олингандан сўнг хизмат ишга тушади.

Mobiuz мобил телевидениесининг муҳим хусусияти шундаки, уни абонентлар – жисмоний шахслар барча тариф режаларида (шу жумладан, МБ берилмайдиган тарифларда ҳам) улашлари мумкин.

Мобил ТВ хизмати ҳақидаги батафсил маълумотни мобил алоқа операторининг веб-сайтида қуйидаги ҳаволалар ёрдамида олиш мумкин: Allplay, iTV ва Mediabay.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид